GKMM haqida

Геодезия ва картография миллий марказининг ташкил топиш ва ривожланиш тарихи

Геодезия ва картография миллий маркази (ГКММ) СССР МС ҳузуридаги Геодезия ва картография бош бошқармасининг 1975 йил 2 январдаги 2-С сонли буйруғи билан ЎзССР МСнинг 1975 йил 20 майдаги 289-28 сонли қарорига мувофиқ ташкил топган.

“Природа” илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш марказининг 1975-1988 йилларда Ўзбек бўлими, 1988-1992 йилларда Ўзбек филиали бўлган.

1992-1996 йилларда – Космик табиатшунослик миллий маркази.

1996-2003 йилларда – Геоинформатика ва кадастр миллий маркази.

2003 йилдан ҳозирги вақтгача – Геодезия ва картография миллий маркази.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (“Ергеодезкадастр”)тасарруфига“Геодезия ва картография миллий маркази” ДУК сифатида қўмита таркибига киради.

ГКММ ДУК иқтисодиёт, фан, мудофаа ва мамлакат хавфсизлиги, Давлат кадастрлари ягона тизимини ҳамда Кўчмас мулк объектлари маълумотлари марказий базасини яратиш ва юритиш, Географик объектларнинг номлари давлат реестрини яратиш ва юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, давлат аҳамиятига молик бошқа масалалар соҳаларини геодезик ва картографик жиҳатдан таъминлаш борасида давлат аҳамиятидаги бир қатор муҳим масалаларнинг ечилишини таъминлайди.

 

ГКММ фаолиятининг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунлари ва Ҳукумат қарорлари ташкил қилади:

“Геодезия ва картография тўғрисида”ги;

“Давлат кадастрлари тўғрисида”ги;

“Давлат ер кадастри тўғрисида”ги;

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги;

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори ва бошқалар.

 

 

Ривожланишнинг асосий вазифалари ва йўналишлари:

– СГС-1 1-класс Давлат йўлдош геодезияси тармоғини яратиш:

СГС-1 пунктлари тармоғининг яратилиши ҳудудларни кадастр, лойиҳа-қидирув, муҳандислик-геодезия ишлариини ва бошқа ишлардакоординаталарни аниқлашнинг йўлдошли услубларини қўллаш асосида ўтказиш учун юқори аниқликдаги бошланғич планли асос билан таъминлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида координаталарнинг юқори аниқликдаги геомарказий тизимини яратиш ишларини якунлаш;

– 1:25 000 масштаб рақамли картографик асосни яратиш ва қўллаш:

1:25 000 масштабдаги рақамли топографик карталарни яратиш, кейинчалик Миллий географик ахборот тизимини яратиш ишлари доирасида уни муқобиллаштириш (янгилаб бориш) ва ArcGIS форматига конвертация қилиш.

Картографик материаллардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун энг талаб қилинадиган давлат ахборот ресурсларидан бири тариқасида очиқ фойдаланишдаги рақамли картографик асосни яратиш бўйича ишлар;

– Ҳудудий маҳаллий координаталар тизимларини ўрнатиш ишлари:

Маҳаллий координаталар тизимларининг қоида тариқасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳудудлари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар) чегараларида ўрнатилиши биринчи навбатда давлат кадастрларини юритиш учун, шунингдек махсус аҳамиятдаги бошқа ишлар учун очиқ фойдаланишдаги ягона координаталар асосини яратиш имкониятини беради, бу ишларнинг ижрочилари ва фойдаланувчилари учун чеклов режимини ечиш имкониятини яратади;

– Географик объектларнинг номлари давлат реестрини яратиш ва юритиш:

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 2012 йилдан бошлаб, ГКММда Географик объектларнинг номлари давлат реестрини шакллантириш ва юритиш ишлари олиб борилмоқда;

– Давлат кадастрлари ягона тизимини (ДКЯТ) яратиш ва юритиш:

ДКЯТни яратиш ҳар бир давлат кадастри бўйича тематик қатламлар гуруҳи кўринишида акс эттириладиган фазовий-вақт ахборотини картографик-математик моделлаш ва дастурлашнинг турли услубларини қўллаб, фойдаланувчилар учун турли интерфейслар яратиб тўплаш, интеграциялаш ва интерпретациялашнинг дастурий-технологик воситаларини ўзида ифодаловчи энг янги геоахборот технологияларини (ГАТ) қўллаган ҳолда амалга оширилади;

– Кўчмас мулк объектлари маълумотлари марказий базасини яратиш ва юритиш:

Кўчмас мулк кадастри ахборот таҳлил марказининг (КМКАТМ) асосий иш тури давлат ер кадастри ҳамдабинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ҳамда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2011 йил 17 февралдаги 23-сонли ҳамда 2012 йил 14 февралдаги 15-сонли буйруқлари ижроси таъминлашдир.

Давлат ер кадастрининг аҳоли пунктлари ерлари қисми ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бўйича маълумотлар республика даражасида умумлаштирилади, геоахборот базаси шакллантирилади ва тегишли кадастр ахбороти белгиланган тартибда ДКЯТга тақдим этилади;

– Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ГКММ томонидан тармоқнинг бош ташкилоти сифатида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

ГКММ мутахассислари томонидан геодезия, картография ва кадастр фаолияти соҳасида қонунлар, Ҳукумат қарорлари, идоравий норматив ҳужжатлар (низомлар, йўриқномалар, нормалар, қоидалар, қўлланмалар ва бошқ.) лойиҳалари ишлаб чиқилади. “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги, “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги, “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги амалдаги қонунлар, шунингдек “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги, “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонун лойиҳалари ГКММ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган энг муҳим ҳужжатлар жумласига киришини эътироф этиш лозим.

 

Юқорида зикр этилганлардан ташқари, ГКММ томонидан қуйидаги иш турлари ҳам бажарилади:

– 1:500 дан 1:100 000 гача масштаблардаги топографик съёмка ишларининг барча турларини бажариш;

– рақамли топографик карталар ва планларни, жойнинг рақамли моделларини яратиш ва янгилаш учун аэрофотосъёмка ва космофотосъёмка материалларига ишлов бериш;

– жойнинг ортофотопланларини, фотосхемаларини ва фотокарталарини тайёрлаш;

– саноат майдончалари ва ерости коммуникацияларини съёмка қилиш;

– автомобиль йўллари ва темир йўллар учун чизиқли қидирув ишлари;

– ерларни, бинолар ва иншоотларни кадастр съёмкасини қилиш.

ГКММ томонидан топография-геодезия, фотограмметрия, картография ишларини ва бошқа ишларни бажаришда АҚШ, Швейцария, Япония, Россияда ишлаб чиқарилган қуйидаги замонавий асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотлардан кенг қўлланиб келинмоқда:

– “ERDAS Imaging”, “Панорама” ГАТ, ArcGIS дастурий-технологик комплекслари;

– Leica GeoSystem электрон тахеометрлари;

– GPS Leica GeoSystem-300 йўлдош геодезияси приёмниклари ва улар учун дастурий таъминот.