ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ МИЛЛИЙ МАРКАЗИДА ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИ НОМЛАШ ВА ҚАЙТА НОМЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ КОМИССИЯЛАР МАСЪУЛЛАРИ УЧУН “ТОПОНИМИКА СОҲАСИДА МАЛАКА ОШИРИШ БЎЙИЧА” ЎҚУВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.


Nashr qilingan sana: 16-07-2019      Muallif:admin      130 - ko'rib chiqilgan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давергеодезкадастр давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар масъуллари учун “Топонимика соҳасида малака ошириш бўйича” ўқув курси ташкил этилди.
Ушбу ўқув курсида Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти, Ўзбекистон Миллий университетининг География ва табиий ресурслар факультетининг профессор ўқитувчилари ҳамда шу соҳада кўп йиллардан бери ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этаяптилар. Тингловчилар ўз билим ва малакаларини ошириб, махсус сертификатлар билан тақдирланадилар.
Андижон, Бухоро, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган вилоятларидан ташриф буюрган ёшларимиз ўз ҳудудларида топонимика соҳасини ривожлаштириш ишларига ҳисса қўшадилар деган умиддамиз.
null


Izoh qoshish

Your email address will not be published.