Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давергеодезкадастр қўмитасининг матбуот анжумани ўтказилди


Nashr qilingan sana: 21-06-2019      Muallif:admin      222 - ko'rib chiqilgan

     http://gkmm.uz/wp-content/uploads/2019/07/photo_2019-07-05_17-52-18.jpgЎзбекистон Миллий матбуот марказида 2019 йилнинг  28 майида Давергеодезкадастр қўмитасининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу галги матбуот анжумани Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан геоинновация ҳамда топонимика йўналишида олиб борилаётган ишлар ва келажакдаги режаларга бағишланди.

      Матбуот анжумани дастурига мувофиқ Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Берилган маълумотларга кўра бугунги кунда Географик объектларнинг номлари давлат реестрида жами тўпланган маълумотлар сони 81 129 та бўлиб, шундан маъмурий-ҳудудий бирликлар номлари 15 тани, аҳоли пунктлари номлари 14 158 тани, аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари номлари 59 313 тани, табиий объектлар номлари 5 955 тани, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари номлари сони 1 688 тани ташкил қилади. 

       20 360 та шахс номларида бўлган, қонун ҳужжатларига тўғри келмайдиган ва номсиз географик объектлар ҳудудлардаги топонимика комиссиялар иштирокида қайта номланган. 

       Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.


Izoh qoshish

Your email address will not be published.