Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида ташкил этилган ўқишлар. «Миллий географик ахборот тизимини яратиш» инвестицион лойиҳаси


Nashr qilingan sana: 09-11-2018      Muallif:admin      18910 - ko'rib chiqilgan

“Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан амалга оширилаетган МГАТ лойиҳаси доирасида 2017 йил 18 декабрдан 29 декабргача Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида  “Геоаборот технологиялари” мавзуси бўйича давлат кадастрларини юритиш соҳасида ишлаетган жами 30 та мутахассислар ўқитилди ва махсус сертификатлар билан тақдирланди. Ўқиш “Еsri-GIS” компаниясининг (Россия Федерацияси) малакали ўқитувчилари томонидан  ўтказилди.

Бундан ташқари вазирлик ва идораларга АгсGIS дастурий таъминотида 1:2000, 1:10 000, 1:25 000 ва 1:200 000 масштабдаги базавий картографик асосларни ўрнатилган тартибда олиш учун тегишли тавсиялар бериб борилди ва уларнинг сўровларига асосан тақдим этилиши таъминланганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек МГАТнинг лойиҳаси доирасида  ягона тармоққа ўланган марказий ва 14 ҳудудий АТМларга сервер, компьютер, алоқа асбоб-ускуналари ва дастурий таъминотлар олиб келинди, монтаж ва инсталляция қилинди ва тест синовларидан ўтказилди, мутахассисларни ўқитиш ҳамда асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотларнинг ва компонент бўйича ишларнинг операцион қабул қилиш ишлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 4-7 июн кунлари Жанубий Кореянинг LG-LX компаниясининг малакали ўқитувчилари томонидан НГИС лойихасининг ПДБС ГНСС тизимига уланиш учун амалга ошириш режасига мувофиқ 5 кунлик ўқиш ташкил этилди ва махсус сертификатлар топширилди.

 


Izoh qoshish

Your email address will not be published.