Президент девони президент администрациясига айлантирилди


Nashr qilingan sana: 29-08-2018      Muallif:admin      1231 - ko'rib chiqilgan

Ўзбекистон президенти девони давлат раҳбари фаолиятини таъминлаш ҳамда унинг топшириқ ва қарорлари ижроси устидан назорат ўрнатиш билан шуғулланувчи президент администрацияси этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Президент администрациясига бунга қадар президент ижро аппаратини бошқариб келган Зайнилобиддин Низомиддинов раҳбар этиб тайинланди.

Президентнинг давлат маслаҳатчилари институти фаолияти тугатилмоқда. Эндиликда улар президент маслаҳатчилари ҳисобланишади.

Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев президент маъмуриятининг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектори раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидов ўринбосари этиб тайинланди.

Маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Хайриддин Султонов ҳам вазифасидан озод этилди. Мазкур секторда Абдужаббор Абдувоҳидов вақтинча раҳбар вазифасини бажаради.

Султонов давлат раҳбари спичрайтери (нутқларини ёзиб берувчи — таҳр.) сифатида фаолиятини давом эттиради.

Президентнинг қолган маслаҳатчилари ўз лавозимларини сақлаб қолди. Эндиликда улар бош вазир ўринбосарлари фаолиятини мониторинг ва назорат қилади, улар билан биргаликда ишлайди.

«Президент маслаҳатчиларининг шахсий жавобгарлиги оширилади», — деди ахборот манбаси.

Axborot manbai:  www.gazeta.uz


Izoh qoshish

Your email address will not be published.