Суюн Қораевич Қораев ҳамиша ҳамкасблари хотирасида қолади.


Nashr qilingan sana: 07-06-2018      Muallif:admin      5337 - ko'rib chiqilgan

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази жамоаси Республика топонимика хизмати ходими марҳум Суюн Қораевич Қораевнинг оила аъзолари  ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.
Суюн Қораевич охирги йигирма беш йил давомида Миллий марказнинг топонимик тадқиқотлар ва географик объектларнинг номлари бўлимида бўлим бошлиғи ва кейинчалик бош мутахасис лавозимларида фаолият кўрсатиб, умрининг етмиш беш йилини топонимика соҳасидаги илмий  тадқиқотларга бағишлади.  
Суюн Қораевич – географ ва тилшунос олим, таржимон, филология фанлари номзоди, география фанлари доктори, профессор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро Айтматов академиясининг академиги, Қирғизистон Давлат университетининг фаҳрий профессори, Ўзбекистон журналистлар иттифоқининг аъзоси, 400 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи. Ярим аср давомида географик терминологиянинг таркиб топиши ва ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган С.Қораев нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам таниқли буюк топонимистдир. Суюн Қораевич Чингиз Айтматовнинг бир қатор асарларини таржимони сифатида ҳам машҳурдир.
С.Қ.Қораев меҳнат фронти қатнашчиси, Улуғ Ватан уруши ғалабасининг 50-йиллиги медали соҳибидир.
Суюн Қораевич Қораев ҳамиша ҳамкасблари хотирасида қолади.

 


Izoh qoshish

Your email address will not be published.