Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин


Nashr qilingan sana: 15-01-2018      Muallif:admin      1556 - ko'rib chiqilgan

Ўзбекистон фуқаросининг миллий биометрик паспортини чет элга чиқиш паспорти сифатида тан олиш режалаштирилмоқда. Бу муҳокама учун эълон қилинган 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID-идентификация картасини жорий этиш назарда тутилади. Президентнинг шу ҳақдаги фармони лойиҳаси апрель охиригача тайёрланиб, янги тартиб эса 1 июлдан жорий этила бошланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилдан буён берилаётган амалдаги паспорт амалий жиҳатдан чет элга чиқиш паспорти ҳисобланиб, кўплаб фуқаролар ва экспертлар иккинчи паспортнинг жорий этилишига қарши муносабат билдириб, ID-карталарни ёқлаб чиқишган эди.

Axborot manbai:  www.gazeta.uz


Izoh qoshish

Your email address will not be published.