«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинги тугатилади


Nashr qilingan sana: 19-10-2017      Muallif:admin      1998 - ko'rib chiqilgan

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тугатилади. Президентнинг 17 октябрдаги фармони бунга гувоҳлик бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, қарор пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқариш тизимини янада оптималлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Фармон билан бош вазир ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев бошчилигида комиссия ташкил этилади. Ушбу комиссия соҳа корхоналарини бошқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» компанияси 2015 йилнинг кузида «Ўзпахтасаноат», «Ўзпахтаэкспорт» ва «Ўзпахтаёғ» бирлашмалари бирлашувидан ташкил этилган эди.

Axborot manbai:  www.gazeta.uz


Izoh qoshish

Your email address will not be published.