SAP Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга кўмаклашади


Nashr qilingan sana: 12-07-2017      Muallif:admin      1196 - ko'rib chiqilgan

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «SAP МДҲ» компанияси 10 июль куни республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик мақсадида ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда Ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Томонлар, жумладан юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун SAP Университет Альянси воситасида АКТ соҳасига кадрлар тайёрлаш ва IT-хизматлар экспортини жадаллаштириш, SAP халқаро тажрибасини етказиш ва технологиялар трансфери, коммунал хизматлар учун SAP ечимлари базасида замонавий биллинг тизимларини жорий этиш, иқтисодиёт секторларини рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистонда SAP’нинг доимий ваколатхонасини очиш режалаштирилган.

1972 йилда ташкил этилган SAP дастурий таъминот ишланмалари соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Axborot manbai:  www.gazeta.uz


Izoh qoshish

Your email address will not be published.